Хасбикка экстремизм бўйича айблов қўйилмоқда
Спорт
−
01 Ноябрь 2023
16692Блогер Хасбулла Магомедов (Хасбик) Россия Федерацияси Бош прокуратураси томонидан экстремизм бўйича айбловда текширилади. Бу ҳақда “Mma.metaratings.ru” хабар берди.
Манбага кўра, мамлакат бош прокуратураси Хасбикни Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 282-моддаси бўйича – антисемитизм ва Доғистонда тартибсизликларга чақирувчи пости юзасидан текширади.
Қайд этилишича, блогернинг Instagram'га жойлаган 2 та пости кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлган. Хасбик ижтимоий тармоққа яҳудийларга уй-жой ижарага бермаслик, уларни автомашиналарга миндирмаслик ва муассасаларда яҳудийларга хизмат кўрсатмасликни тарғиб қилувчи постини жойлаган. Иккинчи постида эса блогер Хасавюртдаги “Фламинго” меҳмонхонаси маъмуриятидан норози бўлган. Унинг сўзларига кўра, барча хоналарни яҳудийлар эгаллаб олган ва агар улар чиқариб юборилмаса, меҳмонхона кулга айланишини айтган.
Хасбик обуначиларининг таъкидлашича, бу Махачқалъа аэропорти яқинида маҳаллий аҳолини тартибсизликларга ҳам қўзғатиши мумкин. Блогер кейинги постларида намойишчиларнинг ҳаракатларини қоралаганига қарамай, уни нафрат ва экстремизмни тарғиб қилишда айблашмоқда.
Маълумот учун, Хасбулла Магомедов – бўйи 93 см бўлган доғистонлик блогер ҳисобланади. 2021 йилда ютубер Асхаб Тамаев Хасбик иштирокидаги видеоларни ўз саҳифаларига жойлай бошлади ва Хасбик учун худди шундай генетик аномалияга эга бўлган тожикистонлик қўшиқчи Абдурозиқ билан жанг уюштиришни режалаштирди. Икки блогер ўртасидаги ўзаро тўқнашув билан ўтказилган матбуот анжуманлари YouTube'да миллионлаб мухлисларни тўплади.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь