Доғистонни сув босди: пойтахтда фавқулодда вазият эълон қилинди (видео)
Олам
−
28 Март 4328 1 дақиқа
Россиянинг Махачқалъа шаҳрида кучли ёғингарчилик туфайли фавқулодда вазият режими жорий этилди. Одамлар эвакуация қилинмоқда, фавқулодда хизматлар эса кучайтирилган иш режимига ўтказилган. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“Махачқалъада фавқулодда вазият режими жорий этилди. Фавқулодда хизматлар кучайтирилган иш режимига ўтказилди, оқибатларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда, жабрланган аҳолига ёрдам ташкил этилади”, дейилади хабарда.
Кучли ёмғир Черкес-Озен ва Тарнаирка дарёлари қирғоқларининг ювилишига, шунингдек, Махачқалъадаги гидрологик вазиятнинг мураккаблашишига олиб келган.
Республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқармаси маълумотларига кўра, ноқулай об-ҳаво туфайли 130 та қишлоқ чироқсиз қолган. Энергетиклар электр таъминотини бугун, 28 март оқшомигача тиклашни режалаштирмоқда.
Синоптиклар минтақада кучли шамол билан бирга кузатиладиган ёмғирлар яна бир сутка давом этишини прогноз қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кениядаги сув тошқинлари 88 кишининг ҳаётига зомин бўлгани ва минглаб одамлар уйларини ташлаб кетгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси04 Апрель