Доғистон ва Чеченистонда Telegram блокланди

Олам

image
Махачқалъа аэропортида Исроилдан қайтган самолёт туфайли тартибсизлик юз берди (видео) north_east

Махачқалъа аэропортида Исроилдан қайтган самолёт туфайли тартибсизлик юз берди (видео)

Telegram мессенжери Россия Федерацияси таркибидаги Доғистон ва Чеченистонда блокланди. Бу ҳақда Доғистон Республикаси рақамли ривожланиш вазири Юрий Гамзатов маълум қилди.

“Telegram'ни Шимолий Кавказ федерал округининг икки ҳудудида – Чеченистон ва Доғистонда блоклаш тўғрисидаги қарор ҳуқуқ-тартибот идоралари таклифи асосида федерал даражада қабул қилинган. У кўпинча душманлар томонидан қўлланилади, бунга Махачқалъа аэропортидаги тартибсизликлар мисол бўла олади. Эҳтимол, келажакда Telegram блокдан чиқарилади”, деди Гамзатов.

Доғистоннинг рақамли ривожланиш вазири муқобил сифатида VKontakte'дан фойдаланишни тавсия қилди.

Маълумот учун, Махачқалъа аэропортида тартибсизликлар 2023 йилнинг 29 октябрь куни Яқин Шарқдаги вазият кескинлашиб бораётган бир пайтда Тель-Авивдан учган, бортида Исроил фуқаролари бўлган самолёт қўнганидан кейин содир бўлган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Доғистон Чеченистон Махачқалъа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг