Шифохонада эркакни кишанлаб, калтаклаган ИИБ ходими устидан жиноят иши қўзғатилди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Сурхондарё вилоятидаги тиббий даволаш муассасасида маст эркакнинг қўлини кишанлаб, калтаклаган Ички ишлар бошқармаси ходими устидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, Музработ тумани ИИБ ходимининг ҳаракатлари юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари якунланган.

Терговга қадар текширув натижасига кўра, кеча, 19 май куни Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” банди  билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Музработ тумани прокуратураси томонидан олиб борилаётгани айтилган. Тергов ҳаракатларининг бориши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 май куни Сурхондарё вилояти Музработ туманидаги тиббиёт бирлашмасига олиб келинган маст эркак у ерда даволанаётган беморларнинг тинчлигини бузиб, қонуний талабларга бўйсунмасдан қўпол сўзлар билан ҳақоратлаган. Эркакни тинчлантириш мақсадида ИИБ ходими қатъий ҳаракат қилгани айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё ИИБ Шифохона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг