Сурхондарёдаги шифохонада ИИБ ходими эркакни кишанлаб, калтаклагани айтилмоқда (видео)
3-саҳифа
−
12 Май 2023
15934Ижтимоий тармоқда Ички ишлар бошқармаси ходими шифохонада қўли кишанланган фуқарони қийнаб, уни калтаклагани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ муносабат билдирди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 7 май куни соат 01:10 ларда Сурхондарё вилояти Музработ тумани “Шаффоф” маҳалласида яшовчи фуқаро С.С. исмли аёл туман ИИБ навбатчилик қисмига қўнғироқ қилиб, яшаш уйига нотаниш шахс келиб кўп марта эшигини тепиб жанжал қилаётгани бўйича мурожаат қилган. Шу куни тунги хизматга жалб қилинган Музработ тумани ИИБ ходими М.А. чақирилган манзилга борган. Мазкур уйда Фуқаро У.П. кучли алкоголь таъсирида – маст ҳолатда ИИБ ходимининг қонуний талабини бажармагани учун уни Музработ тумани Тиббиёт марказида ташкил этилган Алкоголь мастлик ҳолатидаги шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш туманлараро пунктига олиб борган.
Маст фуқаро тиббиёт бирлашмасида ҳам даволанаётган беморларнинг тинчлигини бузиб, қонуний талабларга бўйсунмасдан қўпол сўзлар билан ҳақоратлашда давом этган. У.П.ни тинчлантириш мақсадида ИИБ ходими қатъий ҳаракат қилган. Ходимнинг ҳаракатлари юзасидан ҳозирда Сурхондарё вилоят ИИБ масъуллари томонидан хизмат текшируви ўтказилаётгани айтилмоқда.
LiveБарчаси