Шесни ўйин вақтида Месси билан 100 еврога гаров боғлади

Спорт

image

Польша терма жамоаси дарвозабони Войцех Шесни Аргентина қарши учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозасига пенальти белгиланиши билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди. VAR жамоаси ҳакам Денни Маккелини монитор олдига чақирганида, поляклар дарвозабони Месси билан гаров боғлагани маълум бўлди.

“Мен ҳакам пенальти белгиламаслигига 100 евро тикишимни айтдим. Шундай қилиб, Месси билан бўлган гаровда ютқаздим. Ўйин пайти гаров боғлашга рухсат берилганми ёки менга жарима солиниши мумкинми, билмайман. Мен Мессига қарзимни тўламоқчи эмасман – унинг жуда кўп пули бор", дейди Шесни.

Маълумот учун, Польша-Аргентина баҳсида Шесни Мессининг 11 метрлик нуқтадан берган зарбасини бартараф этди. Шундай қилиб, Шеснининг мундиалда қайтарган пеналтилари сони иккитага етди.


Мақола муаллифи

Теглар

Argentina Shesni

Баҳолаганлар

868

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг