Франция хириллашни бас қилсин – Аргентина мухлислари

Спорт

image

Аргентина мухлислари франциялик мухлисларнинг ЖЧ-2022 финал ўйинини қайта ўтказишга чақирган петициясига жавоб берди. "Албиселесте" мухлислари Change.org сайтида “Франция хириллашни бас қилсин” деб номланган петиция тузди.

“Жаҳон чемпионати финалидаги ғалабамиздан буён французлар йиғлашдан тўхтамадилар. Аргентина жаҳон чемпионига айланганидан нолишмоқда. Биз Франциядан йиғлашни бас қилишни ва Лео Месси дунёнинг энг зўри, Мбаппе эса унинг издоши эканлигини тан олишини сўраймиз”, дейилади жанубий америкаликлар петициясида.

Маълумот учун, ЖЧ-2022 финалида Аргентина пеналтилар сериясида Францияни 4:2 ҳисобида мағлуб этди.


Мақола муаллифи

Теглар

FIFA Argentina

Баҳолаганлар

596

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг