“Шекспир” космосга парвоз қилди
Маданият-санъат
−
09 Ноябрь 2023
4663Таниқли кинорежиссёрлардан бири Жек Жюэрс муҳандислар жамоаси билан Уильям Шекспирнинг биринчи пьесалар тўпламининг нашр этилганига 400 йил бўлгани муносабати билан ёзувчининг портретини коинотга чиқарди. Бу ҳақда "Еuronews" нашри хабар берди.
Режиссёр суратни фазога учириш орқали “Шекспир коинотда” деб номланган қисқа метражли фильмни суратга олди. Портрет ичида Шекспирнинг “Ёз оқшомидаги туш” асаридан олинган монолог матни ҳам бор. Фильмда уни таниқли актёр Том Бейкер ўқиб берган.
“Ушбу фильм мен тасаввур қилган биринчи ва шу вақтгача суратга олган энг қийин картина бўлди. Лекин яхши маънода. Менинг миямда шундай тасвир бор эди: коинот фонида ернинг эгри чизиғи ва бутун дунё учун ёзган универсал драматург Шекспирнинг портрети. Глобалликни акс эттиришнинг ажойиб усули”, дейди режиссёр.
Режиссёр ушбу фильмини кеча, 8 ноябрь куни Лондонда бўлиб ўтган тўпламнинг 400 йиллик юбилейида илк маротаба намойиш этди.
Маълумот учун драматургнинг бу тўплами унинг биринчи нашр этилган ва сақланиб қолган нусхаларидан биридир. Ундан Шекспирнинг 36 та пьесаси жой олган. Китоб муаллиф вафотидан етти йил ўтиб, 1623 йилда нашр этилган ва 2023 йилда унинг босмадан чиққанига 400 йил тўлди. Ушбу тўпламсиз ёзувчининг энг машҳур асарлари йўқолиб кетган бўларди. Хусусан, ушбу нашрдан ўрин олган “Макбет”, “Ўн иккинчи кеча”, “Қиш эртаги” каби 18 та асар Шекспирнинг ягона расмий ёзуви ҳисобланади. Ёзувчи пьесаларининг қарийб ярми биринчи марта ушбу жилдда нашр этилган. Асарлар йиғма жилди ўтган йили Нью-Йоркда кимошди савдосига қўйилган ва 2,5 миллион долларга баҳоланган.
Эслатиб ўтамиз, шу вақтга қадар Ойга дафн этилган ягона одам косиб Южин Шумейкердир.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь