Ойга дафн этилган ягона одам ким?

Бу қизиқ

image

Одамлар одатда ўзи яшаб ўтган жойга дафн этишларини васият қилади. Аммо Южин Шумейкер ойга дафн этилган ягона одам бўлишни афзал кўрди. 

1928 йил 28 апрелда туғилган Шумейкер асли пойабзал устаси бўлиб ишлаган. Аммо кейинчалик у космонавтларни тайёрлаган ва янги фанга асос солган 20 асрнинг буюк даҳоларидан бири сифатида тарихда қолди. Унинг кратерларга зарба бериш бўйича иши NASA`нинг Apollon миссияларидан тортиб, динозаврларнинг йўқ бўлиб кетиши мунозараларигача бўлган ҳамма нарсага таъсир қилди. Хусусан, у Аризона штатидаги 570 фут (173 метр) чуқурликдаги машҳур Barringer кратери астероид урилиши натижасида пайдо бўлганини тасдиқлашга ёрдам берган. Шунингдек, олим Ойдаги баъзи кратерларнинг харитасини тузган. Инсоният билимига қўшган ҳиссаси учун у 1992 йилда Жорж Буш томонидан “Миллий фан” медали билан тақдирланган.

Пойабзал устаси ойни узоқдан ўрганар, доим унинг юзасида юришни орзу қиларди. Афсуски, у ҳеч қачон бундай имкониятга эга бўлмаган. Чунки унда Addison (буйрак усти бези пўстлоқ қавати фаолиятининг бузилиши) касаллиги аниқланган ва бу унинг космонавт бўлиш умидини пучга чиқарган.

Олим 1997 йил 18 июль куни фожиали автоҳалокатда вафот этган. Шундан сўнг унинг шогирди Керолин Порко  NASA`нинг Lunar Prospector космик кемасидан фойдаланиб, унинг 1 унция (28 грамм) кулини Ойнинг жанубий қутбига жойлаштирди. Бу Шумейкерни ойга дафн этилган биринчи ва ягона одамга айлантирди.

Бунинг учун Celestis компанияси поликарбонат капсула ясаган. У Barringer кратерининг сурати ва “Ромео ва Жульетта” асаридан иқтибос туширилган мис лента билан безалган. Космик кема 1998 йил 6 январь куни Флорида штатидаги Канаверал бурнидан учирилган. 

“Биз ҳар доим ойга қараганимизда Шумейкер борлигини ҳис қиламиз”, деган Керолин устозининг дафни ҳақида гапирар экан.


Мақола муаллифи

Теглар

Ой Пойабзал кратер одам дафн этилган Шумейкер космонавт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made