Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон

−

visibility21005 timer1 дақиқа

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик йўллади.

Давлат раҳбари Хитойнинг Гуанси-Чжуан автоном ҳудудидаги Учжоу шаҳри яқинида йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани муносабати билан таъзия билдирган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 21 март куни China Eastern авиакомпаниясининг Boeing 737 самолёти Хитой жанубида ҳалокатга учради. Бортида 133 киши бўлган ҳаво кемаси Кунминдан Гуанчжоуга учаётган бўлган. 


Мақола муаллифи

Суннатилла Абдуллаев

Баҳолаганлар

916

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг