“Шарқ тароналари” фестивалини ўтказиш тартиби белгиланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.

Низомга мувофиқ, фестиваль ҳар икки йилда бир марта август ойининг учинчи ўн кунлигида Самарқанд шаҳрида Маданият вазирлиги томонидан ўтказилади.

Танловда иштирок этувчиларга қуйидаги талаблар қўйилади:

  • концертларда чиқиш тажрибасига эгалиги;
  • танлов ва фестивалларда қатнашганлиги;
  • маданият ва санъат соҳасидаги юқори ташкилотлар ёки фестиваль дирекциясининг тавсияномасига эгалиги;
  • ёши 18 ёшдан юқори бўлиши.

Танловда иштирок этишни истаган санъаткорлар ва жамоалар фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 июнигача info@sharqtaronalari.uz манзилига ҳужжатларни юбориши лозим.

Эслатиб ўтамиз, “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалини ўтказиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори жорий йилнинг февраль ойида қабул қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шарқ тароналари фестиваль

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг