Шаҳзодалар Уильям ва Гарри гиналарни четга суриб, онасининг ҳайкалини очиб берди

Олам

image
Леди Ди: Британия шаҳзодаларининг гўзал онаси ҳаёт бўлганида 60 ёшни қаршиларди (фоторепортаж)  north_east

Леди Ди: Британия шаҳзодаларининг гўзал онаси ҳаёт бўлганида 60 ёшни қаршиларди (фоторепортаж) 

Жорий йилнинг 1 июль куни Буюк Британиядаги Кенсингтон саройи боғида Уэльс маликаси Диананинг ҳайкали очилди. Диана агарда ҳаёт бўлганида ўша куни 60 ёшни қаршилаган бўларди. 

Таъкидланишича, маликанинг ўғиллари Уильям ва Гарри оилавий келишмовчиликларга қарамай биргаликда маросимда иштирок этишган ва ҳайкал устидаги матони олиб ташлашган. Ака-укалар жорий йилнинг апрель ойида вафот этган бобоси шаҳзода Филиппнинг дафн маросимидан буён расмий тадбирларда биргаликда қатнашмаган.  

Шунингдек, ёдгорликнинг очилиш маросимида шаҳзодаларнинг икки холаси, тоғаси ва ёдгорликни яратишга масъул бўлган қўмита аъзолари иштирок этган. Ҳайкалда малика ва унинг қўлидан тутиб турган икки бола — ўғил ва қиз тасвирланган. 

Маълумот ўрнида, Диана ҳаётлик чоғида хайрия ишларида фаол қатнашган, у бутун дунё бўйлаб касал ва муҳтож болаларга ёрдам берган, шифохоналарга ташриф буюрган. 

Диана Фрэнсис Спенсер 1961 йилда туғилган. У 20 ёшида шаҳзода Чарльзга турмушга чиққан ва икки ўғил фарзандни дунёга келтирган. Эр-хотин 1996 йилда ажрашган. 1997 йил 31 августда Диана севгилиси Доди ал-Файед билан автоҳалокатга учраган. Уларнинг иккиси ҳам вафот этган. Кенсингтон саройи шаҳзода Чарльз билан ажрашганидан кейин вафотигача малика Диананинг қароргоҳи бўлиб қолган.


Мақола муаллифи

Теглар

Гарри Диана Уильям

Баҳолаганлар

137

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг