Шаҳзода Уильямнинг режалари маълум бўлди
Олам
−
07 Май 2021
3805Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг набираси, Кембриж герцоги Уильям мамлакатдаги тизимни қандай модернизация қилиш ҳақида аллақачон ўйлаб қўйган.
39 ёшли шаҳзода "тахтга расмий равишда отаси Чарльздан кейин иккинчи ўринда турса ҳам", монархиянинг келажаги ва у амалга оширадиган ўзгаришлар тўғрисида режалар тузиб қўйган.
Қайд этилишича, Уильям протокол ва урф-одатларни ҳурмат қилса-да, халқ билан янада яқинроқ алоқа ўрнатишни ўз вазифаси деб билади.
"У ва унинг рафиқаси Кейт биргаликда қироллик оиласини ўраб турган очиқлик ва махфийлик пардаси ўртасида соғлом мувозанат ўрнатди. У диққат марказида бўлиш вазифасининг бир қисми эканлигини тушунади", дейилган хабарда.
Манбанинг қўшимча қилишича, шаҳзода қирол лавозимини эгаллашни катта шараф ва имтиёз деб билади.
"У учун биринчи ўринда ҳар доим монархия ва оиласи туради", дейилган манбада.
Хулоса қилинишича, йиллар давомида Уильям тахтга "лойиқ эканини кўпроқ исботлаган".
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь