Ғазодаги жанглар тезроқ тўхтатилиши керак – Британия шаҳзодаси
Олам
−
20 Февраль
4758Буюк Британия тахт вориси шаҳзода Уильям Ғазодаги жанглар "имкон қадар тезроқ" тўхтатилиши кераклигини айтди. Бу ҳақда "Politico" нашри хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, қироллик оиласи аъзоси камдан кам ҳолатларда халқаро муаммоларга нисбатан ўз муносабатини билдиради. Бу эса Ғазодаги вазиятнинг қанчалик таҳликали эканини кўрсатади.
"Мен, бошқалар сингари урушнинг имкон қадар тезроқ тугашини хоҳлайман. Айни дамда Ғазо инсонпарварлик ёрдамига муҳтож. У ерга керакли ёрдамнинг етиб бориши ва гаровга олинганларнинг озод этилиши жуда муҳим”, дейди қирол Чарльз III нинг тўнғич ўғли сешанба кунги баёнотида.
"Politico"га кўра, Уильямнинг ушбу баёноти отаси саратон касаллиги билан курашаётган пайтда янграган ва шаҳзода “Яқин Шарқда давом этаётган можаронинг инсонийлик чегарасидан чиқиб кетаётгани"га ишора қилган.
Шунингдек, у Буюк Британияда антисемитизм ҳодисалари кескин ошганини муҳокама қилиш учун келаси ҳафта синагогага ташриф буюришини ҳам қўшимча қилган.
Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия валиаҳд шаҳзодаси Уильям ва унинг рафиқаси Кейт Миддлтон қиролича Елизавета II вафоти ва бунинг натижасида янги унвонларни қўлга киритгандан сўнг миллиардерга айлангани ҳақида ёзгандик.
LiveБарчаси