Шаҳзода Гарри Буюк Британиядан чиқиб кетди

Олам

image

Шаҳзода Гарри 20 январь куни кечаси Буюк Британияни тарк этди. У рафиқаси Меган Маркл ва ўғли Арчи билан бирга Канадага йўл олган. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Гарри Канадага Лондонда ўтган британ-африка инвестиция саммитида иштирок этганидан сўнг, тунги рейсда учиб кетган. У саммитда Британия бош вазири Борис Жонсон билан кўришган. 

Нашр хабарига кўра, у мамлакатдан чиқиб кетишни шу даражада хоҳлаганки, Букингем саройидаги қабул маросимида иштирок этмаган. Ҳолбуки, Гарри қабул маросими ташкилотчиларидан бири эди.

Қироллик оиласининг жиддий эътирозига сабаб бўлган бу воқеалар Гарри ва Меганнинг мустақил ҳаёт кечиришга бўлган ҳаракатлари фонида рўй берди. Гап шундаки, жорий йилнинг 8 январь куни Гарри ва Меган молиявий имтиёзлардан воз кечиб, яшаш учун ўзлари меҳнат қилиб пул топишга қарор қилганини билдирди. Шунингдек, улар вақтларини Шимолий Америка, хусусан Канада ва Британияда ўтказиш ниятида эканини яширишмади. Бу масала дастлаб кироллик оиласининг жиддий эътирозига сабаб бўлди, аммо кейинроқ бу қарорни қиролича қўллаб-қувватлади.

Ёш оила Канадада яшашига ҳеч бир тарафда қаршилик йўқ, аммо уларнинг океанортидаги ҳаёти қайси маблағ ҳисобига бўлиши сўроқ остидаги масала бўлиб турибди. 

Кейинчалик шаҳзода Ҳарри қироллик унвонидан маҳрум этилди.

Маълумот учун, шаҳзода Гарри ва америкалик актриса Меган Маркл 2018 йилнинг 19 май куни турмуш қурган.

Сарвар Анвар ўғли


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Буюк Британия Шаҳзода Гарри

Баҳолаганлар

128

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг