Шаҳзода Филиппнинг дафн маросими: шаҳзодалар Уильям ва Гарри бобосини қандай кузатади? 

Олам

image

Буюк Британия шаҳзодаси Уильям ва унинг укаси Гарри бобоси шаҳзода Филиппнинг дафн маросимида ёнма-ён турмайди. Бу ҳақда Букингем саройи томонидан чоп этилган дафн маросими тафсилотларига таянган ҳолда хабар берилган.  

Манбага кўра, Эдинбург герцогининг дафн маросимида Уильям ва Гаррини уларнинг аммаваччаси Питер Филлипс ажратиб туради. 

ОАВ хабарларига кўра, ушбу қарор қиролича Елизавета II томонидан қабул қилинган. 

"Барча келишувлар келишиб олинди", дейилган сарой хабарида. 

Маълумот ўрнида, ака-укалар ўртасидаги муносабат яхши эмаслиги тўғрисидаги миш-мишлар Гарри ва унинг рафиқаси Меган Марл Опра Уинфри билан суҳбат уюштиргандан сўнг янада кучайган. 

Аввалроқ, 9 апрель куни 99 ёшида вафот этган шаҳзода Филиппнинг дафн маросими учун репетиция жараёнлари бўлиб ўтгани ҳақида хабар бергандик.   

Маросим Британия телевидениесида намойиш этилади ва коронавирусга қарши хавфсизлик қоидаларига мувофиқ ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

шаҳзода Филипп

Баҳолаганлар

110

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг