Шаҳзода Филиппнинг дафн маросимига кимлар таклиф қилингани маълум бўлди 

Олам 4622
image
-

Букингем саройи Елизавета II нинг турмуш ўртоғи, Эдинбург герцоги Филиппнинг дафн маросимига таклиф қилинган шахслар рўйхатини эълон қилди.  

Маросимда қиролича Елизавета II, уларнинг тўрт фарзанди турмуш ўртоғи билан, саккиз набираси турмуш ўртоғи билан, қироличанинг жиянлари - хоним Сара Шатто турмуш ўртоғи билан ва Сноудон графи иштирок этади. 

Бундан ташқари, Глостер ва Кент герцоглари, малика Александра, Баден шаҳзодаси, Гессен ландграфи, Гогенлоэ-Лангенбург шаҳзодаси Филипп ва Маунтбаттен графинясига таклифномалар жўнатилган. 

"Тўрт кишидан иборат кичик хор Эдинбург герцоги танлаган мусиқий асарларни ижро этади", дейилган хабарда. 

Меҳмонлар ижтимоий масофа сақлайди. Бу қиролича ёлғиз ўтиришини англатади. 

Тантанали юриш 17 апрель куни соат 14:45 да (Тошкент вақти билан 18:45) қалъанинг асосий дарвозасида бошланади, саккиз дақиқадан сўнг Авлиё Жорж ибодатхонасида тугайди. 

Кейин шаҳзода Филиппнинг хотираси учун бир дақиқалик сукут сақланади. Ундан сўнг тобут черковга етказилади. 

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қироличаси Елизавета II нинг эри, Эдинбург герцоги Филипп 9 апрель куни 99 ёшида вафот этди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 186
Рейтинг: 3
t
×