Бош вазир шаҳзода Филиппнинг дафн маросимида қатнашмайди
Олам
−
11 Апрель 2021
5823Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон қиролича Елизавета II нинг турмуш ўртоғи, шаҳзода Филиппнинг дафн маросимида қатнашмайди. Бу ҳақда "Sky News" хабар берган.
Маълумки, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши чекловлар сабабли маросимда атиги 30 киши қатнашиши мумкин. Бош вазир эса жой эгалламаслик учун тадбирга бормайди.
Таъкидланишича, Бош вазир тадбирда кўпроқ қирол оиласининг аъзолари қатнашишини хоҳлаган.
Шунингдек, қирол оиласи аъзоси шаҳзода Гаррининг рафиқаси Меган Маркл ҳам маросимида иштирок этмайди. Ҳозирда фарзанд кутаётган Меган Маркл шифокорининг тавсияси туфайли шундай қарорга келган.
Маълумот ўрнида, шаҳзода Филиппнинг дафн маросими 17 апрель куни ўтказилади.
Жамоат маросимга кириш ҳуқуқига эга бўлмайди, аммо дафн маросими телевизор орқали намойиш этилади.
Эслатиб ўтамиз, 9 апрель куни Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қироличаси Елизавета II нинг эри, Эдинбург герцоги Филипп 99 ёшида вафот этди.
LiveБарчаси