Шаҳзода Филиппнинг дафн маросими: ҳарбийлар “репетиция”си авжида (фоторепортаж)

Олам

1618471100-8972

Буюк Британияда жорий йилнинг 9 апрель куни 99 ёшида вафот этган шаҳзода Филиппнинг дафн маросими учун репетиция жараёнлари бўлиб ўтди.  

Эдинбург герцогининг дафн маросими 17 апрель куни Лондон яқинидаги Қироллик Виндзор қасридаги Сент-Жорж ибодатхонасида бўлиб ўтади. 

Маросим Британия телевидениесида намойиш этилади ва коронавирусга қарши хавфсизлик қоидаларига мувофиқ ўтказилади. 

Дафн маросимига Британия армияси, ҳарбий ҳаво кучлари, денгиз флоти жалб қилинади. 

Денгиз флотида хизмат қилган герцог учун ҳарбийлар ҳар доим муҳим бўлган, шунинг учун уларнинг вакиллари маросимда иштирок этади ва энг юқори ҳарбий амалдорлар меҳмон сифатида таклиф қилинади. 

Букингем саройи ўз баёнотида маросим герцогнинг ўз хоҳишига "жуда яқин" тарзда ўтказилишини маълум қилган.

Маълум бўлишича, шаҳзода Филипп унинг дафн маросимини минимал шовқин билан ўтказишни илтимос қилган.

Маросим учун репетиция жараёнлари Суррей графлиги Уокинг шаҳридаги Пирбрайт армияси ўқув марказида бўлиб ўтган.

Аввалроқ, Буюк Британия тахти меросхўри, Уэльс шаҳзодаси Чарльз отаси, Эдинбург герцоги Филипп ўзининг ўлими ҳақидаги хабарга дунё қандай муносабат билдирганини кўрса, жуда таъсирланган бўларди, дея уни хотирлаганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шаҳзода Филипп

Баҳолаганлар

179

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар