“Сезон” бошланди. Тошкент остонасида турп остидан салют чиқди 

3-саҳифа

image

Пойтахтга турп олиб келаётган автомашина юкхонасига пиротехника воситалари яширилгани фош бўлди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.

Айтилишича, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда салкам 460 минг дона салют ва петардаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.

Аввалдан кузатувга олинган шахс бошқарувида Фарғона водийсидан пойтахт ҳудудига кириб келган Isuzu русумли юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб текширилганда, автомашина юкхонасидаги турп солинган қоплар ортига яширилган қутилар божхона ходимларининг диққатини тортган.

Ушбу қутилар холислар иштирокида очиб кўрилганида, уларнинг ичида 279 дона салют ва 459 минг дона петарда борлиги аниқланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур пиротехника воситаларининг умумий қиймати 327 млн сўмдан ошиши айтилмоқда.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятидаги хонадонлардан бирида 407 миллион сўмлик пиротехника воситалари сақланаётгани аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

божхона пиротехника

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг