Севги ёш танламайди. Етмишдан ошган қариялар турмуш қурди
Бу қизиқ
−
22 Декабрь 2023
11750Чимкентда 74 ёшли эркак ва 72 ёшли аёл турмуш қурди. Бу ҳақда “Otyrar” маҳаллий нашри хабар берди.
Ноила Нуриева исмли аёл 72 ёшида турмушга чиқди. У ўз жуфтини Узоқ умр кўриш марказида учратди. Улар оила қурганидан сўнг, жуфтликка марказдан алоҳида хона ажратилди. Билдирилишича, чол-кампир ҳатто қонуний никоҳдан ҳам ўтган.
“2 ой учрашдик. Кейин у менга турмуш қуришни таклиф қилди, мен "ҳа" дедим. Никоҳимизни ҳам қонуний расмийлаштирдик. Бу ерда бирга яшаймиз, ҳатто шахсий хонамиз ҳам бор. Ҳаммаси учун раҳмат айтаман. Бизда ҳаммаси яхши ва ҳамма нарсамиз бор, дейди Ноила Нуриева.
Қариялар уйида жами 4 нафар жуфтлик бор. Марказда кексалар турли муолажалар олиши, спорт билан шуғулланиши ва ҳатто компьютерда ишлаши мумкин.
Маълумот учун, Чимкент шаҳрида кексалар ҳолидан хабар олиш мақсадида 3 та марказ очилган. У ерда малакали шифокорлар ва ходимлар хизмат қилади.
LiveБарчаси