Судья журналистларга тилини чиқаргани учун балога қолди (видео)

Олам

image

Жорий йилнинг 18 август куни Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридаги суд мажлисида судья Абинур Қорабаев жараённи видеога олаётган журналистларга тилини чиқарди. Ушбу видео журналист Ботагоз Умарова томонидан камерага ёзиб олинган ва Facebook саҳифасига жойланган.

Қайд этилишича, воқеа шаҳар ҳокими ўринбосари Руслан Берденовга уюштирилган ҳужум иши бўйича суд жараёнида содир бўлган. Журналист Ботагоз Умарова бу видеони ўзининг Facebook саҳифасида эълон қилган ва ҳодисага ҳазил билан ёндашган. 

Судьянинг ғайриоддий гримаси туширилган видео тезда ижтимоий тармоқлар ва ОАВ орқали тарқалиб, кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган. 

Маълумот учун, Берденовга уюштирилган ҳужум иши минтақада энг кўп муҳокама қилинаётган масалалардан бири бўлиб, жабрланувчининг юқори лавозими ва жамоатчиликнинг катта қизиқиши жараённи журналистлар эътибор марказида сақлаб турибди. Эҳтимол, айнан шу омиллар судьянинг ноодатий хатти-ҳаракатига туртки бўлган.

Қозоғистон интернет тармоқларида Абинур Қорабаевнинг бу ишига муносабат турлича бўлган: баъзилар уни суд ҳокимиятининг бундай ҳаракатини нопрофессионал деб қоралаган, баъзилар эса ҳазил ва мемлар билан қарши олган.

Қозоғистон суд тизими раҳбарияти воқеага тезкор муносабат билдирган. Расмий баёнотда бу ҳолат юзасидан хизмат текшируви бошлангани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Руслан Берденовга суиқасд иши доирасида давлатга қарашли “Турғун уй Чимкент” корхонасининг собиқ раҳбари Эрнар Жиембай айбдор деб топилиб, 9 йилга озодликдан маҳрум этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

суд Чимкент Руслан Берденов Абинур Қорабаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг