Сертификатли тиббиёт талабаларига қўшимча стипендия тўланади
Жамият
−
15 Август 2023
39802023/2024 ўқув йилидан Ўзбекистондаги тиббиёт олий таълим муассасалари ҳамда Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумларида таҳсил олувчи, хорижий тилларни яхши ўзлаштирган талабалар рағбатлантириб борилади. Бу бўйича Соғлиқни сақлаш вазири Амирулло Иноятовнинг 2023 йил 11 августдаги тегишли буйруғи қабул қилинди.
Унга кўра, тиббиёт олий таълим муассасалари ҳамда Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумларида таълим олувчи, камида 7,5 инглиз тилини билиш даражасини белгиловчи халқаро тан олинган сертификатга (IELTS Academic) ҳамда немис ва француз тилини билиш даражасини белгиловчи C1 халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган талабаларга 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб, уларнинг сертификати амал қилиш даврида базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида ҳар ойлик стипендия тўлаб бориш тартиби жорий этилади.
Мазкур стипендия Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 7 апрелдаги ПҚ-4666-сон қарорининг 4-бандида назарда тутилган тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларига бериладиган тўловга қўшимча равишда берилади.
Бунинг учун тиббиёт олий таълим муассасалари ректорлари ҳамда Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумлари директорлари томонидан ҳар чоракда ушбу стипендияни олишга талабгор бўлган номзодлар тўғрисидаги қўшимча маълумотлар вазирликнинг Илм-фан ва таълим бошқармасига киритиб бориши белгиланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь