Сергели йўналиши бўйлаб метрода ҳаракатланиш 1 январгача бепул бўлади
Жамият
−
26 Декабрь 2020
7446Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бугун, 26 декабрь куни Тошкент метрополитенининг яна бир муҳим бўғини – Сергели йўналиши ишга туширилишида қатнашгани ҳақида хабар берган эдик. “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизматининг хабар беришича, ергели йўналиши бўйлаб метрода ҳаракатланиш 1 январгача бепул бўлади.
Маълум қилинишича, бугундан бошлаб 2021 йил 1 январь соат 8:00 гача ушбу йўналишнинг “Бекат-1”, “Бекат-2”, “Бекат-3”, “Бекат-4”, “Бекат-5” станцияларида ҳаракатланиш бепул бўлади. Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши 26 декабрь соат 16:00 дан бошлаб хизмат кўрсата бошлади.
Бироқ бепул хизмат фақат янги йўналишдан транспортга чиқилганда амал қилади. Агар йўловчи Чилонзор йўналишида транспортга чиққан бўлса хизмат пуллик бўлади.
Сергели йўналиши очилиши муносабати билан Олмазар бекати бугун эрталаб соат 05:00 дан кечки 13:00 гача техник сабабларга кўра ёпилган эди.