Сергели метросини йил охиригача ишга тушириш режалаштириляпти
Жамият
−
26 Ноябрь 2020
4047Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўналишининг Олмазор бекатидан янги қурилган Сергели метро линиясининг сўнгги бекатигача тест режимида поезд ҳаракати амалга оширилди.
“Ўзбекистон 24” телеканали лавҳасида маълум қилинишича, тест режимидаги поезд ҳаракати натижасида пўлат излар тайёр экани тасдиқланган.
Бугунги кунда янги Сергели метро йўналишида якуний қурилиш монтаж ишлари олиб борилмоқда. Метро линияси жорий йилнинг охирига қадар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Аввалроқ, Тошкент шаҳридаги Сергели туманида қурилаётган ер устки метросида темир-бетон конструкция ишлари 100 фоиз бажарилгани ҳақида хабар берган эдик.
Тумандаги янги “Сергели” ер устки метро линияси “Чоштепа”, “Тошкент халқа йўли”, “Сергели”, “Aфросиёб”, “Қипчоқ” бекатларидан иборат. Маълумотларга кўра, ушбу йўналиш бир кунда 35 минг йўловчига хизмат қилади.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь