Сергели метро линиясида 6 та бекат қурилиши якунланди
Жамият
−
14 Сентябрь 2020
10971Тошкент шаҳридаги Сергели туманида қурилаётган ер устки метросида темир-бетон конструкция ишлари 100 фоиз бажарилди. Янги ер устки метро линияси 6 та бекатдан иборат бўлиб, унинг умумий узунлиги 6.9 километр масофани ташкил этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги маълум қилди.
Тумандаги янги “Сергели” ер устки метро линияси “Чоштепа”, “Тошкент халқа йўли”, “Сергели”, “Aфросиёб”, “Қипчоқ” бекатларидан иборат. Барча бекатларда қурилиш ишлари тугатилиб, айни вақтда уларда қоплама ишлари бажарилмоқда.
Ҳозирда ер ости ишлари тугатилган. 1400 дан ортиқ темир-бетон балкалар монтаж қилинган.
Маълум бўлишича, айни вақтда ер усти метро линияларида темирйўл панжараларини ўрнатиш, электрлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Aввалроқ, Яшнабод туманида 7 бекатдан иборат ер устки метро линияси қуриб фойдаланишга топширилган эди. Мазкур янги очилган метро бекатлари 30 августдан аҳолига хизмат кўрсата бошлади.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь