Савдо қоидаларини бузган тадбиркорларни жавобгарликка тортиш бекор қилиниши мумкин

Жамият

image

Ўзбекистонда савдо қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни юмшатиш режалаштирилмоқда. Тадбиркорлик субъектлари томонидан савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарликни маъмурий юрисдикцияга ўтказиш ҳақидаги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Лойиҳага мувофиқ, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарликни бекор қилиш режалаштирилмоқда.

Шу билан бирга, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдорда (базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари) бузганлик учун маъмурий жавобгарлик ўрнатиш таклиф этилмоқда.

Жазо тариқасида қуйидаги миқдорларда жарима белгилаш назарда тутилмоқда:

фуқароларга – БҲМнинг 200 баравари;
мансабдор шахсларга – БҲМнинг 300 баравари.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 2022 йилнинг август ойидаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида Тадбиркорлар фаолиятини назорат қилиш ва уларни жавобгарликка тортиш масаласида қатор ўзгаришлар бўлишини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

жавобгарлик тадбиркорлар савдо қоидалари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг