Саудиянинг икки клуби “Атлетико” аъзосига қизиқиш билдирмоқда

Спорт

image

Саудия Арабистонининг “Ал-Иттифоқ” ва “Ал-Тавун” клублари “Атлетико” ҳужумчиси Альваро Моратага жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Euro Football” хабар берди.

Манбага кўра, амалдаги клуби билан яна бир мавсумдан кейин шартномаси тугайдиган 30 ёшли испаниялик футболчи Саудия жамоалари назарига тушган.

Хусусан, “Ал-Тавун” форварднинг трансфери эвазига анчагина пул таклиф қилмоқда. Клуб таклиф қилган шартномада Моратанинг жамоадаги 3 йиллик фаолияти учун 200 миллион евро ваъда қилинган.

Яқиндагина “Ал-Иттифоқ” бошқарувига тайинланган англиялик мураббий Стивен Жеррард ҳам клуб таркибида Моратани кўриш истаги борлигини маълум қилган. Айтилишича, трансфер масалалари юзасидан музокаралар бошланиш арафасида турибди.

“Transfermarkt” интернет порталида ҳужумчининг трансфер қиймати 20 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Мората 2022/2023 йилги мавсум давомида “Атлетико” номидан 36 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 13 та гол ва 2 та голли узатмани ёздириб қўйган.


Мақола муаллифи

Теглар

Атлетико Альваро Мората Стивен Жеррард Ал-Иттифоқ Ал-Тавун

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг