Саудия лигаси кучайиб бормоқда – Роналду

Спорт

image

“Ал-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони лигаси дунёдаги энг кучли чемпионатлардан бирига айланишига ишонмоқда.

Кеча, 23 май куни Саудия Арабистони чемпионатининг 28-туридан ўрин олган ўйинда “Ал-Наср” ўз майдонида “Аш-Шабаб”ни қабул қилди. Учрашув мезбонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Криштиану Роналду жамоасининг 3-голини киритиб, баҳсдаги якуний ҳисобни ўрнатди.

“Саудия лигаси кучайиб бормоқда, келаси йили у янада яхши кўринишда бўлади. Босқичма-босқич дунёнинг кучли беш лигасидан бирига айланади. Лекин бизга вақт, футболчилар, инфратузилма керак. Бироқ мен ишонаманки, бу мамлакатда ажойиб салоҳият, ажойиб одамлар бор”, дейди Роналду.

28 та турдан кейин “Ал-Наср” Саудия Арабистони турнир жадвалида 63 очко билан 2-поғонада бормоқда. 66 очко тўплаган “Ал-Иттиҳод” турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Роналду

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг