Саудия Исроилни давлат сифатида тан олмоқчи

Олам

image

Саудия Арабистони Фаластин масаласи ҳал этилса, Исроил давлатини тан олиши мумкин. Бу ҳақда қироллик Ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархон ал-Сауд Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумида айтиб ўтди.

Мамлакат ташқи ишлар вазири фаластинликлар учун давлат яратишни ўз ичига оладиган умумий тинчлик келишувига эришилса, Саудия Исроилни давлат сифатида тан олишини айтди. 

“Биз минтақавий тинчлик Исроил учун сулҳни ўз ичига олади, деган фикрга қўшиламиз. Бироқ бу фақат Фаластин давлати ташкил этилган тақдирдагина амалга ошиши мумкин”, дейди бин Фархон.

Иқтисодий форумда Саудия Ғазодаги можаро тугаганидан кейин юқоридаги шарт билан тегишли қарор қабул қила оладими ёки йўқми, деган саволга вазир берилаётган ваъда шубҳасиз бажарилишини қўшимча қилди.

Маълумот учун, 2020 йил сентябрь ойида Вашингтонда Исроил томони АҚШ воситачилигида Баҳрайн ва БАА билан муносабатларни нормаллаштириш бўйича ҳужжатларни имзолаган. Уч томонлама битим Иброҳим келишуви деб номланди. Кейинчалик Марокаш ва Судан яҳудий давлати билан муносабатлар нормаллашганини эълон қилди. Баҳрайн ва БАА билан тинчлик ўрнатилгунга қадар Исроил араб давлатлари орасида фақат Миср ва Иордания билан дипломатик муносабатларга эга эди.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фархон “PBS NewsHou“ телеканалига берган интервьюсида араб давлатларининг ғазоликларга ёрдам бериш учун Исроилга қарши ҳарбий аралашувини истамаслигини айтиб ўтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони Исроил Файсал бин Фархон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг