Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси коронавирусга қарши эмланди

Олам

image

Кеча, 25 декабрь куни Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини қабул қилди. Бу ҳақда SPA хабар берган. 

Хабарда айтилишича, шаҳзода мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилаётган аҳолини коронавирусга қарши эмлаш миллий режаси доирасида эмланган. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Саудия Арабистонида 362 мингдан ортиқ кишида коронавирус аниқланган. 353 минг киши соғайган. 6 минг 168 нафар бемор вирус оқибатида вафот этган. 

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг сайланган Президенти Жозеф Байден ҳам коронавирусга қарши вакцина билан эмланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

вакцина коронавирус

Баҳолаганлар

58

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг