Сантосда Пеле ёдгорлик мажмуаси очилди
Спорт
−
16 Май 2023
3054Жорий йилнинг 15 май куни футбол бўйича уч карра жаҳон чемпиони Пеле дафн этилган қабристонда футболчига аталган ёдгорлик мажмуаси очилди. Бу ҳақда “Memorialsantos.com.br” хабар берди.
Пеле мақбарасига иш кунларида соат 9:00 дан 12:00 гача ва 14:00 дан 18:00 гача бориш мумкин. Кириш бепул, аммо бунинг учун биринчи навбатда некропол веб-сайтида ташриф вақтини белгилаш керак.
Футболчининг жасади бўлган тобут Гиннеснинг рекордлар китобига дунёдаги энг баланд вертикал қабристон сифатида киритилган Экуменика некрополидаги махсус мақбарага ўрнатилган.
Эслатиб ўтамиз, Пеле 2022 йилнинг 29 декабрида Сан-Паулудаги хусусий клиникада 82 ёшида вафот этганди, у бир ой олдин саратон оқибатида шифохонага ётқизилганди. Бразилияда Пеле хотираси учун уч кунлик мотам эълон қилинди.