Ҳарри Кейн Пелени ортда қолдирди

Спорт

image

Англия терма жамоаси сардори Ҳарри Кейн Жаҳон чемпионатлари тарихидаги голлари сони бўйича Бразилия афсонаси Пелени ортда қолдирди. Ушбу натижага у 2026 йилги Жаҳон чемпионати 1/16 финалида Конго Демократик Республикасига қарши баҳсда эришди.

32 ёшли ҳужумчи учрашувнинг 75- ва 86-дақиқаларида дубль қайд этиб, жамоасига 2:1 ҳисобидаги ғалаба ва 1/8 финал йўлланмасини тақдим этди.

Мазкур голлар орқали Кейн Жаҳон чемпионатларидаги умумий голлари сонини 13 тага етказди ва Пеленинг 12 голлик натижасини ортда қолдирди.

Шунингдек, “Бавария” ҳужумчиси турнирдаги голлари сонини 5 тага етказиб, тўпурарлар пойгасида 6 тадан гол урган Лионель Месси ва Килиан Мбаппедан кейинги учинчи ўринга кўтарилди.

Аввалроқ, Кейн Англия терма жамоаси тарихида Жаҳон чемпионатларида энг кўп гол урган футболчига айланиб, Гари Линекерга тегишли рекордни ҳам янгилаган эди.

Энди Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати 1/8 финалида мезбонлардан бири – Мексика терма жамоасига қарши майдонга тушади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг