Санъаткор, ижодкор ва ижрочиларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш палатаси ташкил этилди
Маданият-санъат
−
26 Май 2020
7719Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Фармонга мувофиқ, маданият ва санъат соҳаси вакилларининг Санъаткор, ижодкор ва ижрочиларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш палатасини (кейинги ўринларда – Палата) ташкил этиш тўғрисидаги ташаббуслари қўллаб-қувватланди.
Шунингдек, Палата мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарадиган ташкилот ҳисобланиши белгиланди.
Маданият вазирлиги Палата фаолиятининг дастлабки босқичларида уни қўллаб-қувватлаш учун Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 млрд сўм ажратилишини таъминланадиган бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А.Мусаев, маданият вазири О.А.Назарбеков Палата ҳамда мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарадиган бошқа ташкилотлар фаолиятини ташкил этишга ҳар томонлама кўмаклашиши белгиланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь