Энди тўйларга 2 нафардан ортиқ санъаткор чақириш тақиқланади
Жамият
−
14 Сентябрь 2019
8258Оилавий йиғин ва тадбирларда 2 нафардан ортиқ хонанданинг ёки гуруҳнинг хизмат кўрсатишига рухсат берилмайди. Шунингдек, хонанда ёки гуруҳларнинг оилавий тадбирларда иштирок этиши қонун ҳужжатларига мувофиқ, шартнома асосида амалга оширилади.
Бу янгилик бугун, 14 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Олий Мажлис Сенати Кенгашининг "Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қўшма қарори асосида қабул қилинган Низомда айтилган. Бу қоида 2020 йилнинг 1 январидан кучга киради.
Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Иқбол Мирзонинг қайд этишича, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси оилавий тадбирларни миллий қадриятларга мос равишда ихчам ва камхарж ўтказишга эришиш учун санъаткорлар томонидан концерт хизматини кўрсатишни тартибга солиш чораларини кўриши белгиланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь