Samsung раиси 78 ёшида вафот этди

Олам

image

Samsung раиси Ли Гон Хи бугун, 25 октябрь куни Сеулдаги шифохонада вафот этди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар бермоқда.

Хабарларга кўра, Ли Гон Хи 2014 йилда юрак хуружидан сўнг оғир касалликка йўлиққан. У 78 ёшда эди.

Ли Гон Хи 1987 йилда Samsung Group раиси бўлди. У 2016 йилда Forbes журнали томонидан Жанубий Кореянинг энг бой одами деб топилди. Нашрнинг тахминларига кўра, 2020 йилнинг октябрь ҳолатига кўра, унинг бойлиги 20,9 миллиард долларни ташкил этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Samsung Ли Гон Хи

Баҳолаганлар

220

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг