Самбо мураббийи 7 ёшли ўқувчисини ўлдириб қўйди (видео)
Олам
−
02 Май 2023
40355Озарбайжонда самбо бўйича мураббий Меҳман Халилов машғулотлар пайтида етти ёшли ўқувчининг бўйнини синдириб қўйди. У болани шуғуллантириш жараёнида қаттиққўлликни ошириб юборган. Бу ҳақда "Qafqazinfo" нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, мураббий болакайга нисбатан хавфли усул ишлатиб, унинг бўйнини синдирган. Вояга етмаган бола зудлик билан болалар шифохонасига етказилган, бироқ кўп вақт ўтмасдан олган жароҳатлари оқибатида вафот этган.
Мазкур иш бўйича самбо мураббийи Меҳман Халилов гумонланувчи сифатида қўлга олинган. Ҳолат юзасидан Сумгайит шаҳар прокуратураси томонидан “эҳтиёцизлик оқибатида жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Хабарга кўра, мураббий 28 ёшда бўлиб, Европа чемпионатининг икки карра бронза медали соҳиби ҳисобланади (2018, 2023). У 2019 йилги Европа ўйинлари турнирида ҳам бронза медалини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Қорачой-Черкас республикаси ҳудудида 10 ёшли қиз 15 ёшли қўшниси томонидан ўлдирилган эди. Шунингдек, Қозоғистоннинг Жетису вилоятида саккиз ёшли бола полиэтилен пакетидан парашют сифатида фойдаланиб, бешинчи қават деразасидан сакрагани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь