15 ёшли бола 10 яшар қизни ўлдирди (видео)

Олам

image

Россиянинг Қорачой-Черкас республикаси ҳудудида 10 ёшли қиз 15 ёшли қўшниси томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар берди

Қайд этилишича, қиз музқаймоқ олиш учун кўчага чиқиб кетиб, уйига қайтмаган. Унинг жасади уйининг кираверишидан топилган. Маълум бўлишича, уни 15 ёшли қўшниси, Алан исмли бола эшик олдида учратиб қолиб, бошига тош билан урган ва бўйнини кесиб ташлаган. Қизнинг отаси уни уйи олдидан кийимсиз ҳолда топган. 

Жиноятни содир этган ўсмир эса қон изларини йўқотиш мақсадида кийимлари ва пойабзалини ювиб ташлаган. Бироқ охир-оқибат у барчасини тан олган.

Ҳужумдан мақсад нима бўлгани ҳозирча номаълум. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 12 ёшли қиз зўрланиб, ўлдириб кетилган ҳамда унинг жасади уйи яқинидан топилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия 10 ёшли қиз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made