Самарқанддаги хонадонда 2,2 млрд сўмлик “свет” ўғирланди

3-саҳифа

image

Самарқанд шаҳрида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган “майнинг ферма” фош этилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Унда айтилишича, “Ўзенергоинспекция” Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси, ИИБ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказилган.

Тадбирда фуқаро Н.С. га қарашли хонадонда 5 та майнинг қурилмасини электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, ноқонуний фойдаланиб келаётгани фош қилинган.

Электр таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, мазкур қонунбузилиш ҳолати натижасида 2 миллиард 295 миллион сўмлик зарар етказилгани аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган шахс ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд свет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг