Қаршида 1,4 млрд сўмлик газ ўмарилди
3-саҳифа
−
17 Февраль 1517 1 дақиқа
Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум бўлишича, ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Э. “Шойхўжа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги хонадонида ташкил этилган иссиқхонани умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига тўғридан тўғри улаб, 1,4 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида кўп қаватли уйда 9,8 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқлангани ҳақида хабар берилганди.
Жавоҳир Алиқулов
Live
БарчасиТаровеҳ намозини ўқиш вақтлари эълон қилинди
17 Февраль