Самарқандда “Жигули”да героин олиб кетаётган шахслар ушланди
Олам
−
22 Июнь
4998Самарқандда “Жигули” автомашинасида героин олиб кетаётган ҳайдовчи ва йўловчи қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими, вилоят ДХХ ва ИББ ходимлари билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида, ҳаракатланиб кетаётган “Жигули” русумли машинаси тўхтатилган.
Ҳайдовчи ва йўловчи холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ушбу автотранспорт воситасининг орқа ўриндиғи устида целлофан пакет ичида скотч билан ўралган, вазни 358,84 грамм героин гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.
“Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси