Самарқандда юк машинаси билан тўқнашган автобус пастликка ағдарилди

Жамият

image

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида ISUZU русумли юк машинаси билан тўқнашган автобус жарликка ағдарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 27 декабрь куни соат 17:00 ларда Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ҳудудидан ўтган “М-37” автомобиль йўлининг 14-километрида 1984 йилда туғилган ҳайдовчи С.А. ISUZU русумли юк автомобилини “Самарқанд-Каттақўрғон” йўналишида бошқараётиб, эҳтиётсизлик оқибатида ўзидан олдинда бўлган 1974 йилда туғилган ҳайдовчи Б.А. бошқарувидаги йўловчи ташувчи автобуснинг орқа томонига урилган. Зарб оқибатида автобус йўлнинг ўнг томонд пастликка ағдарилган.

Оқибатда автобусда бўлган йўловчилардан бир нафари биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Оқдарё тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса сабабларига аниқлик киритилаётгани маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Янгийўлда Cobalt ва Damas тўқнашиши оқибатид иккала автомобиль ҳам ёниб кетган эди.

Шунингдек, Тошкентда автомобиль кўприкдан пастга қулаб тушгани хабар қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Самарқанд

Баҳолаганлар

414

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг