Тошкентда автомобиль кўприкдан пастга қулаб тушди

Жамият

image

Тошкент шаҳри Миробод туманида 43 ёшли эркак автомобиль бошқарувини йўқотиши оқибатида кўприкдан пастга қулаган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар бермоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ навбатчилик қисмига жорий йилнинг 27 декабрь куни соат 04:30 ларда келиб тушган хабарга кўра, Тошкент шаҳар Миробод тумани Туркистон кўчаси бўйлаб “ГАЗ 3110” русумли автомобилда ҳаракатланаётган, 1977 йилда туғилган М.Г. автомобиль кўпригига етган вақтида бошқарувни йўқотиб, пастга, КХАЙ кўчасига тушиб кетган.

Оқибатда 43 ёшли ҳайдовчи М.Г. ва автомобиль салонида бўлган йўловчи биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилаётгани маълум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

1348

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг