Самарқандда еб-ичганига пул тўлашни истамай жанжал кўтарганлар ҳибсга олинди
3-саҳифа
−
13 Май
9077Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида еб-ичгани ҳақини тўламай, ички ишлар ходимларига қаршилик кўрсатган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 11 май куни Каттақўрғон шаҳрининг Зарафшон маҳалласида жойлашган ошхоналарнинг бирида жанжал бўлаётгани ҳақида ИИБ га хабар келиб тушган. Воқеа жойига бошқарманинг 3 нафар профилактика инспектори юборилганида 4 нафар шахс жудаям маст ҳолатда еб-ичгани ҳақини тўламай, ошхона эгалари билан муштлашаётгани маълум бўлган.
Шундан сўнг қонунбузарлардан бири ошхона эгаси бўлган аёлни ҳақоратлаб, унга қўл кўтараётганида ИИБ ходимлари уларни ажратишга ҳаракат қилган. Бироқ эркак профилактика инспекторларининг қонуний талабини бажармай, уларни ҳам ҳақоратлаб, қочишга уринган ва Cobalt русумли машинасида ИИБ ходимини қасддан туртиб кетган.
“Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси билан гумонланувчилар процессуал тартибда қамоққа олинган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 12 май куни Тошкентда ЙПХ ходимини уриб кетган BYD ҳайдовчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилган эди.
LiveБарчаси