Тошкентда BYD ҳайдовчиси ЙПХ ходимини уриб кетди
3-саҳифа
−
13 Май
10949Чилонзор туманида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган йигит BYD автомобилида ЙПХ инспекторининг тўхташ ишорасига бўйсунмай, уни уриб юборган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Қайд этилишича, 12 май куни тахминан соат 19:20 ларда Чилонзор туманига хизматга жалб қилинган ЙПХ инспектори ўз хизмат вазифасини ўтаётган вақтида Лутфий кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган BYD русумли автомобиль ҳаракат давомида шубҳа уйғотгани сабабли ҳуштак ёрдамида тўхташ ишорасини берган.
Бироқ ҳайдовчи – 2002 йилда туғилган О.А. ЙПХ инспекторининг қонуний талабларига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттирган ва 150-200 метр ўтиб ортга қайрилиб олган вақтида, ЙПХ инспектори қайта тўхташ ишорасини бериб, автомашиналар ҳаракатини тўлиқ тўхтатган.
О.А. эса ЙПХ инспекторини устига машинасини ҳайдаб, уни уриб юборган. Оқибатда, ЙПХ инспектори иккала сон суяги синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 266-моддаси 1-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь