Самарқандда “опий” моддасини сотмоқчи бўлган “уддабурон” ушланди

3-саҳифа

image

Самарқандда гиёҳвандлик воситасини 10 минг АҚШ долларига сотаётган фуқаро ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, гиёҳвандлик воситасини сотмоқчи бўлган шахс 1990 йилда туғилган фуқаро А.Ж. экани аниқланган. У 765,89 грамм "опий" гиёҳвандлик воситасини маҳаллий фуқарога пулламоқчи бўлган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан фуқаро А.Ж.гa нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида ижтимоий тарқмоқлар орқали наркосавдо билан шуғулланган 20 нафар шахс қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд “опий”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг