20 нафар наркокурьер қўлга олинди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тарқмоқлардан бири орқали наркосавдо билан шуғулланган 20 нафар шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлиги хизмати (ДХХ) хабар берди.

Айтилишича, қўлга олинганлар 2020 йилда очилган Telegram’даги махсус канал орқали гиёҳванд моддалари савдоси билан шуғулланиб келган. 2022 йилнинг октябрь ойида бошланган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида дастлаб Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшовчи фуқарони овлоқ жойда дўппослаган 3 нафар шахс ДХХ томонидан ушланган.

Аниқланишича, безорилик содир этган шахслар ва жабр кўрган фуқаро ҳам аслида ижтимоий тармоқлардан бирида гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи канал аъзоси бўлган. Яъни жабрланган фуқаро канал бошқарувчиси топшириғига кўра, белгиланган жойга яшириб кетилган наркотикни харидорларга етказиб бериш ўрнига уни ўзбошимчалик билан ўзлаштириб олган. Бундан хабар топган канал бошқарувчиси уни жазолаш учун 3 кишини юборган.

Ҳозирга қадар бу каби эгасини алдаб, наркотикларни ўзлаштириб олган кўплаб “закладчик”лар жазолаш билан шуғулланувчи 17 нафар шахс томонидан аёвсиз калтакланган ва бу жараёнлар тасвирга олиниб, топшириқ бажарилгани ҳисоботи тариқасида каналга жойлаштирилган. Канал бошқарувчиси ҳар бир топшириқ учун уларга 300-500 АҚШ доллари миқдорида пул берган.

“Мазкур ҳолатлар юзасидан қўзғатилган жиноят ишлари доирасида ушбу шахслар тергов жараёнларига жалб этилган”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг