Самарқандда наркожиноятчилар 16 йилга қамалди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида Тожикистондан Ўзбекистонга гиёҳвандлик моддаларини олиб ўтган шахслар қўлга олинди ва уларга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, Ургут туманида яшовчи Д.A. ҳозирда жиноят ишининг унга нисбатан қисми алоҳида иш юритувига ажратиб олинган шахснинг топшириғига кўра, Тожикистоннинг Сўғд вилояти Панжикент туманига бориб, наркосавдогардан аввалдан 100 минг АҚШ долларига сотиб олишга келишилган 20 килограмм 747 грамм “опий” моддаси учун 20 минг доллар берган. Сўнгра, гиёҳвандлик воситасини “Ўзбек-тожик” давлат чегарасига яқин бўлган жойга етказиб бериши кераклигини айтиб, Ўзбекистонга қайтган.

Орадан бир кун ўтиб, Д.A. ўзининг жиноий шериги бўлган Тожикистон фуқароси С.М. билан айланма йўллар орқали Панжикент туманига борган ва келишилган манзилга наркокурьерлар етказиб берган 20 килограмм 747 грамм “опий” гиёҳвандлик воситасини қабул қилиб олиб, Ўзбекистонга қайтиб ўтган вақтида, қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши доирасида олиб борилган тергов жараёнларида ушбу ноқонуний ишга Ургут туманида яшовчи Ж.Р. ҳам алоқадорлиги маълум бўлди.

Жиноят ишлари бўйича Ургут туман суди томонидан фуқаролар Д.A. ва С.М.лар Жиноят кодексининг 25,273, 223 ва 246-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, уларнинг ҳар бири 16 йил-у 6 ой муддатга, фуқаро Ж.Р. эса Жиноят кодексининг 28,25,273 ва 28,246-моддалари билан айбдор деб топилиб, 16 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон, Тожикистон ва Қирғизистондан келган наркокурьерлар қўлга олинганди. Мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.


Мақола муаллифи

Теглар

суд Самарқанд вилояти Ургут тумани

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг