Самарқандда машина томида сайр қилган фуқаролар жазоланди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятида машина томига ўтириб олиб, кўчаларни сайр қилган фуқароларга нисбатан қонуний чора кўрилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, вилоятнинг Паяриқ туманида “ВАЗ21053” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси фуқароларни машинанинг том қисмига миндириб олиб, ички кўчалар бўйлаб айлантирган. Бу билан у ўзи ва ўзгалар ҳаётига хавф туғдирган. Шу сабабли ҳайдовчи ва йўловчиларга нисбатан қонуний тартибда чора кўрилиб, улар билан тушунтириш ишлари олиб борилган.

“Барча ҳайдовчилардан ҳайдовчилик маданияти ва йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиб ҳаракатланишларини сўраб қоламиз”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятидаги мактаб ҳудудида автомобилда гуруҳ бўлиб ҳаракатланган ҳайдовчилар жазоланганди. Йўл ҳаракати қоидаларини четлаб ўтган ушбу ҳайдовчиларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-5 (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши) моддаси 2-қисмига кўра, маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Уларнинг транспорт воситалари вақтинча ушлаб туриши учун жарима майдончасига жойлаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд машина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг