Хоразмда мактаб ҳудудида тўй кортежи уюштирганлар жазоланди
3-саҳифа
−
12 Ноябрь
5059Хоразм вилоятидаги мактаб ҳудудида автомобилда гуруҳ бўлиб ҳаракатланган ҳайдовчилар жазоланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат Ҳазорасп тумани 26-умумтаълим мактаби қаршисида содир бўлган. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари томонидан суриштирув ўтказилиб, ушбу тўй маросимларида қатнашган барча транспорт воситалари ва уларнинг ҳайдовчилари шахсига ойдинлик киритилган.
Белгиланган тартибда йўл ҳаракати қоидаларини четлаб ўтган ушбу ҳайдовчиларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-5 (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши) моддаси 2-қисмига кўра, маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Транспорт воситалари вақтинча ушлаб туриши учун жарима майдончасига жойлаштирилган.
Бундан ташқари, автомашинадан танасини чиқариб ҳаракатланган йўловчилар ҳам маълум бўлган. Уларга нисбатан ҳудудий профилактика инспекторлари томонидан суриштирув ўтказилиб, белгиланган тартибда қонуний чора кўрилиши белгиланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятида тўй кортежини ташкиллаштирган 9 та автомобиль ҳайдовчилари жавобгарликка тортилганди. Суриштирув давомида ушбу кортежга бошчилик қилган ҳайдовчи аввал ҳам худди шу турдаги ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортилгани маълум бўлган. Ҳолат юзасидан ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, улар бошқарувида бўлган транспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилган.
LiveБарчаси